Шу кунга қадар тутилган рўза
Ассалому алайкум! Аллергик касалликка чалингандим. Шифокор нафас йўллари ва бурунга спрей дори ёзиб берган эди. Бу дорини соатини саотига мослаб сепишни буюрди. Рамазоннинг бошида иккиланиб икки кун тутмадим. Иккинчи кун кечда канал орқали «Рўзани очиб юборувчи замонавий омиллар» мақоласини ўқиб қолдим ва иккиланиш тарқалди. Рўзани тутиб дориларни ҳам сепиб юрдим. Чунки мантиқан олиб қараганда ҳам мақолани тўғри деб ҳисобладим. Сабаби спрей нафас йўллари учун холос, таъми сезилади, бироқ ҳалқумдан ўтмайди. Бугун 2166-савол жавобни ўқидим. Демак, бу билан мен шунча кун шунчаки оч юрдим холосми? Ҳаммаси ниятга боғлиқ эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу масала тиббиётга тегишли бўлиб, ҳозирги кундаги уламолар сиз каби касаллар истеъмол қиладиган спрей ҳақида ижтиҳод қилишган. Улар бу ижтиҳодларида аввалги ўтган уламоларнинг келтирган масалаларига қиёслаб ҳукм чиқарганлар. Бу сизнинг ҳолатингизни қадимги фуқаҳолар оғизларини буғга тутиш ҳамда қасддан тутун, исириқларни ютишга қиёслаб, “уларни қилган кишининг рўзаси очилади” деганлар. Атир ҳидлашда рўза очилмайди, шунингдек ўткир ҳидли бўлиб, нафас йўлларини очилишига сабаб бўладиган мазь каби дорини бурун атрофига суртилса ва ўша ҳиднинг таъсирида нафас йўли очилса рўза очилмайди. Кўриб турганингиздек бу масала ижтиҳодийдир. Замонамизнинг баъзи олимлари спрей билан рўза очилмаслигини айтишмоқда. Лекин юқоридагиларнинг гаплари бизнинг уламоларимиз наздларида қувватлироқдир. Агар сиз очилмаслигига кўнглингиз таскин топса, рўзани тутинг, савобидан ноумид бўлманг ва эҳтиёт юзасидан ҳар бир кунингиз эвазига икки кило буғдойнинг қийматини фидя сифатида бирор фақирга садақа қилинг. Ўтган рўзаларингиз ҳақида икки кило буғдойнинг қийматидан фидя тўлаб қўйсангиз қазосини тутмайсиз. Агар юқорида айтиб ўтганимиздек ўткир ҳидли нафас йўлларини очадиган мазьдан фойдаланиб димоғингизни очиб рўза тутолсангиз фидяга ҳам ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:25 | Савол-жавоблар | 149 | Ибодатлар