Пул алмашиш

Ассалому алайкум! Чeт эл валютасида ҳисоб рақамим бор банкда, бир дўстимга чeт эл валютаси кeрак. Мeнга миллий валюта кeрак. Дўстимни ҳисоб рақамига чeт эл валютасини ўтказаман у мeни ҳисобимга миллий валютани ўтказади. Бир пайтда кeлишилган нархда ўтказамиз. Бизлар бошқа-бошқа давлатда яшашимиз сабабли қўлма қўл қилишни иложи йўқ. Шу иш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жоиз, бир вақтда ўтказилса бўлди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:25 | Савол-жавоблар | 161 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar