Ўқишга кириши учун олинадиган пул бўйича

Ассалому алайкум! Мен математикадан репититорлик қиламан, карантин вақтида болаларни уйда ўқитиб имтиҳонга тайёрладим. Мен улар билан ўқишга кирсанг рози қиласан деп айтганман. Ҳозир улар ўқишга кирди, энди оладиган пулини қандай келишишликни билмаяпман, шунга маслаҳатингиз керак. Бошқа болаларни ўқитмасдан ҳам ўқишга топширтирдим, улар ҳам ўқишга киришган, улардан ҳам пул олишим жоизми? Уларга ҳам рози қиласлар деп айтгандим. Шунга ҳаққим борми пулини айтишликка? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон қиладиган касб-хунари, тижорати, фаолияти шариатнинг қайси турига киришини ўша ишга киришишдан аввал ўрганиб олиши фарзи айндир. Яъни зиммасига ноҳоят даражада қаттиқ шарт. Инсон ҳеч бир ҳолатда шариатнинг қайсидир бир ҳукмига тушмасдан иложиси йўқ. Масалан сиз репетоторлик қилишингиз ижара ҳукмига тушиб, ёлланма ишчи ҳисобланасиз. Шариатда ҳамма фиқҳий китобларимизда ижара деган боб бор. Ниҳоятда содда тилда қилиши керак бўлган ва қилмаслик керак бўлган ишлар батафсил баён қилинган. Қуйида сизга ижарани ҳавола қиламиз. Ўрганинг, тушунмаганларингизни сўранг. Ҳолатингиз ўшалардан қайси бириги тушишини таҳқиқ қилинг. Қуйидаги линкда берилган бўлимдаги мақолаларни ўқинг. Уларни барчаси ижара ҳақида. Валлоҳу аълам!https://fiqh.uz/mavzu/25/1

8 Май 2022, 20:43 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar