Буғ рўзани очадими
Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Рамазон аййомингиз муборак бўлсин. Мен ётоқхонада яшайман. Қават бўйича ошхона умумий. Ифторликга тайёргарлик кўриш учун (ифторлик вақти кирмасидан аввал) ошхонага кирганимда, гоҳида ошхона қўшниларнинг қозонлари қайнаганидан буғланиб, овқатнинг буғи ҳавога кўтарилган бўлади. Киришга иккиланаман. Ушбу ҳолатда кириб борсам ва у ерда бўлсам, рўзам очилмайдими? Шунга ўхшаш ҳолат кундуз вақтида бозорларда юрганда ва жамоат овқатланиш жойлари олдидан ўтганда ҳам учраяпди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Очилмайди. Бу каби беихтиёрий ишлар шариатимизда узрли ҳисобланади. Кўчадаги чанглар, тутунлар ҳам шунга киради. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:32 | Савол-жавоблар | 155 | Ибодатлар