Тақинчоқ
Ассалому алайкум! Ҳозирда кўплаб аёллар қўл кўринишидаги тақинчоқлар тақиб юришибди бу қўл жаинизм динининг рамзини эслатади ва хаттоки буни тасбеҳларда ҳам кўриш мумкин. Яқиндагина яна шу қўлга ўхшаш бир тақинчоқ урфга кирибди бу эса "Фотиманинг қўли” деб аталар экан (шу ҳақида маълумот борми?) Бу тақинчоқларни тақиш қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!Шариатимизда бу каби тақинчоқларни тақиш жоиз эмас. Шунингдек турли мамлакатлардан келаётган кўз шаклини ҳам хонадан ва машиналарга осиб қўйиш жоиз эмас. Шариатимиз бошқа динларнинг диний шиорлари, рамзларини тақиб юришни ножоиз дейди. Масалан бирорта мусулмон хочни тақиши, хиндулар пешонасига суркайдиган синдурни суртиши, яҳудийлар тақадиган камарни тақиши, буддачилар кўтариб юрадиган уч найзали паншаҳага ўхшаш нарсаларни кўтариб юриши, насоролар сиғинадиган бола кўтариб турган аёлнинг расмини тақиб юриши куфрдир. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:35 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар