Исрофгарчилик ёки тақво?
Ассалому алайкум! Мeн намоз ўқиман, базида пeшвобдан (сийдик) дан хазар қиламан дeб қайта қайта ювиб кўп сув сарфлаябман назаримда сийдик қолгандeк бўлябди. Бу эса кундан кунга чуқурлашиб кeтябди. Лeкин иккиланиб қолябман чунки тақво қилябман дeб исрофгарчиликга йўл қўймаябманмикан дeб.
2. Базида шайтон намоз пайтида хар хил ёмон хаёллар олиб кeлади истиғфор айтиб тавба қиламан ва бундан қутулишни истeман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Сиз бавл қилгандан кейин кесак, ёки қоғоз билан қуритиб, умуман ювмасдан таҳоратни олаверинг. Саҳобаи киром розияллоҳу анҳумлар ойлаб шундай қилар эдилар. Албатта уларда махсус қоғоз бўлмаган кесак билан қуритиб кетаверишган. Ювишда давом этсангиз касаллик дучор бўлиб, намоздан ҳам қолиб кетишингиз мумкин. Шариат берган рухсатдан фойдаланинг. “кўнглим бўлмаяпти” дейиш шайтоннинг васвасаси. 2). Васавасадан қутилишнинг энг осон йўли унга умуман парво қилмаслик. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ дарс беришга киришдилар, ёнига бир киши келиб ҳақоратлай бошлади. У зот умуман парво қилмадилар, ҳатто дарсни тугатиб уйига қараб йўл олдилар. У одам йўлма-йўл ҳақоратлашдан тўхтамади. Охир уларининг олдига келганларида “Уйимга етиб келдим, ичингизда яна бирор сўз қолган бўлса айтиб-чиқариб олинг” дедилар. Яъни “мени бу каби нарсаларга вақтим сарф бўлишини хоҳламайман” деган эканлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:48 | Савол-жавоблар | 137 | Ибодатлар