Хатмда Қуръонга қараш
Ассалому алайкум! Рамазон ойи хам яқинлашиб қолди. Барчаларингизга муборак бўлсин. Таровех намозида хатми Қуръон қилмоқчи бўлган киши, мабодо эсидан чиқиб қолган тақдирдагина кўз қирини ташлаб олиш шарти билан ёнига Қуръон қўйиши жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! https://islom.uz/view/rozai-ramazon-tarovex-namozi САВОЛ: Телевиденияларда таровеҳ намозларида хатми Қуръон қилинаётганини Маккаи мукаррамадан тўғридан тўғри олиб кўрсатилади. Шунда баъзи бировларнинг Қуръонни кўтариб турганларини, имомнинг қироатини намозда туриб, Қуръонга қараб кузатиб боришаётганини кўриб қоламиз. Биздаги таровеҳларда бундай нарсалар кузатилмаган. Айтингчи, шу амални қилиш мумкинми? ЖАВОБ: Бу амал Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг наздида намозни бузади: Имомнинг қироатини ёки ўзининг қироатини Қуръонга қараб кузатиб бораётган одамнинг намози бузилади. Агар имомга шу ҳолатида луқма берса, ундан луқма олган имомнинг ҳам ва унга иқтидо қилаётганларнинг ҳам намози бузилади. Чунки, имом ташқаридан таълим олган бўлади. Бу масъала мазҳабимизнинг энг мўътабар асарларидан бўлмиш “ал-Ҳидоя”нинг шарҳларида, хусусан, Мавлоно ал-Ҳаддоднинг ҳошиясида батафсил изоҳланган. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:49 | Савол-жавоблар | 150 | Долзарб саволлар