Куфрда кетган инсон

Ассалому алайкум! Куфрда кетган инсонга жаноза ўқиган киши диндан чиқадими? Ўша кишига иқтидо қилиб жаноза ўқиганлар ҳам диндан чиқадиларми? Савол беришимдан мақсад қўшни давлатларда жанозага келган айрим имомлар “ким бўлган бу инсон, намозхонми ёки бенамоз, рибохурми ёки зулмкор” деб сўрашяпти экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шаръий далил билан куфр ишни қилгани ёки куфр гапни айтгани аниқ бўлса, ўша ҳолатида тавба қилмасдан вафот топган бўлса, унга жаноза ўқилмайди. Бенамозга жаноза ўқиган кофир бўлмайди. Вафот этган инсонни куфрга ҳукм қилишдан жуда ҳам сақланиш лозим. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:51 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar