Шу хадис саҳиҳми?

Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизга ривож берсин ва сизларга раҳмат айтиб қоламан. Менинг саволим қиз фарзанд ҳақида. Инглиз тилидаги сайтдан бир ҳадис ўқиб қолдим. Ҳадисда айтилишича: Омадли аёл бу биринчи фарзанди қиз бўлган аёлдир дейилган экан. Ва шу ҳадис юзасидан савол беришганда бир қанча мисоллар келтириб ҳадис саҳиҳ дейишган экан ва қўшимча сифатида: «Бу дегани биринчи фарзанди ўғил бўлган аёл омадсиз дегани эмас» деб изоҳ қолдиришибди. Шу ҳадис саҳиҳми? Бу ҳадисни ўша сайтдагилар мисоллар келтириб ҳадис саҳиҳ дейилган экан. Олдиндан жавобингиз учун катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис бор, лекин у ҳадиснинг арабча матнида “Омадсиз ёки омадли” деган сўзлар йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:52 | Савол-жавоблар | 178 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar