Ўртада туриш
Ассалому алайкум! Устозлар, мен бир вақтлар дўстим ер оламан деганига бир одам ер олиб беради деб икковини учраштириб қўйган эдим. Кейинчалик у одам пулни олиб ерни олиб бермасдан алдаб кетди. Дўстим сен учраштирдинг деб пулни мендан сўраяпти. Мени бу ишга алоқам йўқ, лекин одамгарчилик юзасидан “агар шу пулга қодир бўлсам бераман” деганман, лекин қодир бўлганим йўқ. У дўстим қиёматда мендан ўша пулни талаб қилишини гапириб юрган экан. Бу гапни эшитиб кўнглим қолди. Мен агар шу пулга қодир бўлсам ҳам бермасликга ҳаққим борми? Аллоҳ рози бўлсин ҳаммамиздан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар сиз “бу одам алдаб кетса мен кафилман” деган бўлсангиз, пул сиздан талаб қилишга ҳаққи бор. Сиз эса алдаб кетгандан талаб қилишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:57 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар