Витр вожиб

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Витр вожиб намозини нафл намозиданг сo‘нг o‘қиса яхши деб эшитгандим. Шу ҳақида маълумот берсангиз илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اجْعَلُوا آخِرَ صَلَاتِكُمْ بِاللَّيْلِ وِتْرًا. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тундаги охирги намозингизни витр қилинглар», дедилар».Тўртовлари ривоят қилганлар.Шарҳ: Шунинг учун ҳар бир мусулмон кечаси уйқуга ётишдан олдин витр намозини ўқиб ётишни, агар ухлаб қолишдан қўрқмаса, витрни кечаси туриб ўқишни йўлга қўймоғи керак.عَنْ مَسْرُوقٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ لِعَائِشَةَ: مَتَى كَانَ يُوتِرُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ قَالَتْ: كُلَّ ذَلِكَ قَدْ فَعَلَ، أَوْتَرَ أَوَّلَ اللَّيْلِ وَوَسَطَهُ وَآخِرَهُ، وَلَكِنِ انْتَهَى وِتْرُهُ حِينَ مَاتَ إِلَى السَّحَرِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Масруқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Оишага: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон витр ўқир эдилар?» дедим. «У зот ҳаммасини ҳам қилганлар: кечанинг аввалида ҳам, ўртасида ҳам, охирида ҳам витр ўқиганлар. Вафотларидан аввал у зотнинг витрлари саҳар яқин қолганда эди», деди».Бешовлари ривоят қилганлар.Шарҳ: Мана шу ривоятдан тоқати етган одам витрни тонг отишига оз қолганда ўқиши афзаллиги келиб чиқади. Тоқати етмаган одам Хуфтондан кейин, қачон иложини қилса, ўқиб олса бўлаверади.عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ خَافَ أَنْ لَا يَقُومَ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ فَلْيُوتِرْ أَوَّلَهُ، وَمَنْ طَمِعَ أَنْ يَقُومَ آخِرَهُ فَلْيُوتِرْ آخِرَ اللَّيْلِ، فَإِنَّ صَلَاةَ آخِرِ اللَّيْلِ مَشْهُودَةٌ وَذَلِكَ أَفْضَلُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّЖобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечанинг охирида тура олмасликдан қўрқса, унинг аввалида витр ўқисин. Ким кечанинг охирида туришига кўзи етса, витрни унинг охирида ўқисин. Албатта, тунги намоз шоҳид бўлингандир. Ўша афзалдир», дедилар».Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:04 | Савол-жавоблар | 168 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar