Вокзал кассасидаги холат, нафл намоз, рўза

Ассалому алайкум! Поездга билет олган эдим. Бир кундан кейин кетадиган куним ўзгариб қолди. Вокзалга бориб қайтариб бериб бошқа кунга алмаштирмоқчи бўлдим, лекин улар билетни, тўғрироғи битта бўш жойни бир кун банд қилиб турганим учун 16 минг сўм штраф қўйишди ва билетни суммасидан шу пулни ечиб олиб қолганини қайтариб беришди. Бу рибоми?
2. Бомдод вақтида нафл намоз ўқиш мумкинми?
3. Руза тутганда бурунни эхтиёткорлик билан чайиш кераклигини биламиз. Рўза тутганимда бурнимга ўта эхтиёткорлик билан сув олиб чайқасам ҳам ичимга сув ютиб кетгандай бўлади. Шу ҳолатда нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Рибо эмас. 2). Бомдод вақти кирганидан то чиққунича нафл намоз ўқиш макруҳ. 3). Ўтиб кетганини аниқ билмагунингизча рўза очилмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:16 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar