Ҳадис излаб

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­!Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ бу дунёда ҳам охиратда ҳам сизни яхши мукофотлар­ билан сийласин!Устоз узр бир ҳадисни топишга Аллоҳ йўлида ёрдам берсангиз.Бу ҳадис ҳақида эшитганлар­им, Оиша розияллоҳу­ анҳо онамиз айтиб берганлар. Ҳадиснинг таҳминий маъноси шундай: Набий алайҳисало­м ётдилар, бир муддат ўтиб кирдим кўзларидан­ ёш келиб йиғладилар­. "Нега йиғлаяпсиз­ Аллоҳнинг Расули?" десам, "Шукр қилганимда­н кейин бир муддатдан кейин Оиша менга руҳсат бер, Роббимга юзланмоқчи­ман" деб намозга турдилар.Агар хато қилган бўлсам Аллоҳ кечирсин. Қисқароқ бўлса ҳам маъносини келтирдим. Жуда ҳам ҳурсанд бўлардим, агар тўлиқ шу ҳадисни топсам, иншааллоҳ!­Саволда хатолари бўлса узр. Аллоҳ сиздан рози бўлсин Устоз!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ато ибн Абу Рабоҳдан ривоят қилинади:Абдуллоҳ ибн Умар ва Убайд ибн Умайр билан биргаликда Оиша (р.а.) махсус хоналарида эканларида, ҳузурларига кирдик. Оиша: "Мана булар ким?" дедилар. Биз: "Абдуллоҳ ибн Умар ва Убайд ибн Умайрлар", дедик. Оиша: "Эй Убайд ибн Умайр, сен аввалги айтгани каби вақти-вақти билан зиёрат қилсанг, сенга нисбатан муҳаббат зиёда бўлади", дедилар. Шунда Ибн Умар (р.а.): "Бу ботил гапларингизни қўйинг, (уни ўрнига) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламда кўрган нарсаларингизни энг яхшисини гапириб беринг", дедилар. Оиша буни эшитиб қаттиқ йиғлашда, йиғлаб юбордилар. Сўнгра у онамиз: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар-бир ишлари ажойиб эди. Кечаларнинг бирида ҳузуримга келганларида, мен тўшагимга кириб бўлган эдим. У зот ҳам мен билан тўшагимга кирдилар. Ҳатто терилари менинг теримга жипслашди. Сўнгра у зот: "Эй Оиша, менга изн бер, Раббим азза ва жаллага ибодат қилайин", дедилар. Мен: "Эй Аллоҳнинг расули! сизни (Аллоҳга) яқинлашишингизни ҳамда ошиқ бўлишингизни истайман", дедим. Кейин у зот уйдаги сув идишни олдига бориб, ундаги сувда таҳорат олдилар. Кейин Қуръон ўқидилар. Сўнгра йиғлагандилар, мен йиғи ёшлари эмаклаётган жойларига тушди, деб гумон қилдим. Сўнгра ўтирдилар, дуо қилиб яна йиғладилар. Кўз ёшлари белбоғларига етди, деб гумон қилдим. Кейин ўнг томонларига ёнбошладилар. Ўнг қўлларини ўнг чаккалари остига қўйдилар. Сўнгра яна йиғладилар ҳатто кўз ёшлари ерга тушдимикан, деб гумон қилдим. Сўнгра Билол келиб қолди. Изн сўрагач салом бериб кирди. У зотни йиғлаётганларини кўргач: "Эй Аллоҳнинг расули! Аллоҳ сизни аввалгию ва кейинги гуноҳларингизни кечириб қўйган бўлса, нима учун йиғламоқдасиз!" деди. Нима учун йиғламайки, ахир бу кечада менга "Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор" (Оли Имрон-190) ояти нозил бўлган. Ким ушбу оятни ўқисада, у ҳақда фикр қилмаса ҳолига вой бўлсин. Эй Билол сенинг ҳолингга ҳам вой бўлсин, ахир шукр қилувчи банда бўлмайинми?", дедилар. "Мушкилул осор" китобиМуаллиф: Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома ибн Абдулмалик ибн Салама ал-Аздий ал-Ҳажарий ал-Мисрий Таҳовий номи ила машҳур бўлган зотдирлар. 321-ҳижрий санада вафот этганлар.

4 Май 2022, 15:19 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar