Нафл рўзасини тўхтатиш

Ассалому алайкум! Душанба ва пайшанба кунлари тутиладиган нафл рўзасини рамазон ойи бошланишига нeча кун қолганда тўхтатиш кeрак? Бу саволни бeришимга сабаб рамазонга қанчадир вақт қолганда роза тутиб бўлмайди дeб eшитган eдим. Хатоликлар учун узир сўрайман. Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Одатда душанба пайшанба рўза тутувчилар шаъбон ойини охиригача рўзаларини давом эттиришлари мумкин. Бунинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Одатда бу кунларда рўза тутмайдиганлар Рамазондан қолиб кетмайлик деб Рамазон рўзасини 1-2 кун аввалроқ бошлашлари жоиз эмас. وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ «مَنْ صَامَ رَمَضَانَ». وَقَالَ: لَا تَقَدَّمُوا رَمَضَانَ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутса...» дедилар ва: «Рамазонни (рўза билан) кутиб олманглар», деганлар.  (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تَقَدَّمُوا رَمَضَانَ بِصَوْمِ يَوْمٍ وَلَا يَوْمَيْنِ، إِلَّا رَجُلٌ كَانَ يَصُومُ صَوْمًا، فَلْيَصُمْهُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан бир икки кун олдиндан рўза тутиб олманглар. Лекин бир кишининг тутиб юрган бирор рўзаси бўлса, уни тутаверсин», дедилар». (Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:19 | Савол-жавоблар | 164 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar