Марҳумнинг қарзини тўлаш

Ассалому алайкум! Ота-онам дунёдан ўтганлар. Аллоҳ раҳмат қилси, дадамни 3-4 кишидан қарзлари қолган. Уни тўлашни укам зиммасига олган. Саволим: Шу қарзни укам зиммасига олган бўлса ҳам биз тўласак бўладими? Ёки фақат ким зиммасига олган тўлайдими?
2) Дадамни қарзлари қариндошлардан эди. Уларга қарзни бeрсак умуман олишмаяпти. Биз розимиз олмаймиз дeб туриб олишяпти. Биз қандай йўл тутайлик? Дадажоним у дунёда қарзлари учун савобларидан айрилишларини хоҳламайман. Сизларга катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Зиммасига олган киши тўлаб, бошқалар тўламайди” деган гап нотўғри. Бизнинг мазҳабимизда ўлган одам тарафидан кафил бўлиш йўқ. Барча меросхўрлар меросни тақсим қилишларидан аввал маййитга тегишли уй-жой, сотса пул бўладиган барча нарсани аввал маййитнинг қарзига тўлаши вожиб. Қолганида мерос жорий бўлади. Қарзни тўламай ота-она қолдирган уй-жойда ўтириш вожибни тарк қилиш ҳисобланади. Ота-онанинг жаннатга киришидан ман қилиш ҳам ҳисобланади. Агар сизлар ўзингизни мулкингиздан отангизни қарзини тўласангиз, фарзандлик бурчингизни бажарган бўласиз. Ҳақдорлар рози бўлса, отангизни зиммасидан соқит бўлади. Маййитнинг зиммасидаги қарзнинг ҳукми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:«من فارق الروح الجسد، وهو بريء من ثلاث دخل الجنة: من الكبر، والغلول، والدين» «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, ўлжага хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради».
Ибн Можа ривоят қилган.«نفس المؤمن معلقة بدينه حتى يقضى عنه»«Мўминнинг жони қарзи адо этилмагунча тутиб турилади».
Термизий ривоят қилган. 
Бир кишининг  акаси вафот этиб, зиммасида қарзи қолди. У акаси ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. У зот: «У қарзи туфайли тутиб турилибди, унинг қарзини тўла», дедилар.
Имом Аҳмад ривоят қилган.  
Бу ҳадис маййитдан мерос қолса, унинг қарзини тўлаш меросхўрларга фарз эканлигига далолат қилади. Ҳорис ибн Рибъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши «Эй Аллоҳнинг Расули, айтинг-чи, агар Аллоҳнинг йўлида қатл қилинсам, хатоларим кечириладими?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Ҳа, агар сабр қилиб, савоб умидида Аллоҳнинг йўлида қатл қилинсанг. Лекин қарз мустасно, чунки Жаброил менга шундай деган», дедилар. Бир киши вафот этиб, зиммасида қарзи қолган бўлса, ундан қолган бор мол-мулкни ҳақдорларга ҳақларининг ҳиссасига мутаносиб миқдорда тарқатиш меросхўрларнинг зиммасига фарз бўлади. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, кўпчилик «Вафот этган киши бизга ҳеч нарса қолдирмаган», деб даъво қилади, вафот этган кишидан қолган нарсаларни, хусусан, уй-жойларни меросдан ташқари деб билади. Агар маййитдан ҳеч нарса қолмаган бўлса, меросхўрлар кўнгилдан чиқариб, унинг қарзини адо қилсалар, бу иш ўликнинг орқасидан қилинадиган хайр-эҳсонлардан кўра афзалдир.عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا جُلُوسًا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذْ أُتِيَ بِجَنَازَةٍ، فَقَالُوا: صَلِّ عَلَيْهَا. فَقَالَ: «هَلْ عَلَيْهِ دَيْنٌ؟» قَالُوا: لَا. قَالَ: «فَهَلْ تَرَكَ شَيْئًا؟» قَالُوا: لَا. فَصَلَّى عَلَيْهِ، ثُمَّ أُتِيَ بِجَنَازَةٍ أُخْرَى، فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، صَلِّ عَلَيْهَا. قَالَ: «هَلْ عَلَيْهِ دَيْنٌ؟» قِيلَ: نَعَمْ. قَالَ: «فَهَلْ تَرَكَ شَيْئًا؟» قَالُوا: ثَلَاثَةَ دَنَانِيرَ. فَصَلَّى عَلَيْهَا، ثُمَّ أُتِيَ بِالثَّالِثَةِ، فَقَالُوا: صَلِّ عَلَيْهَا. قَالَ: «هَلْ تَرَكَ شَيْئًا؟» قَالُوا: لَا. قَالَ: «فَهَلْ عَلَيْهِ دَيْنٌ؟» قَالُوا: ثَلَاثَةُ دَنَانِيرَ. قَالَ: «صَلُّوا عَلَى صَاحِبِكُمْ». قَالَ أَبُو قَتَادَةَ: صَلِّ عَلَيْهِ يَا رَسُولَ اللهِ، وَعَلَيَّ دَيْنُهُ. فَصَلَّى عَلَيْهِСалама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик. Бир пайт жаноза келтирилди. «Унга жаноза ўқиб беринг», дейишди. Шунда у зот: «Зиммасида қарз борми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. «Ундан бирор нарса қолганми?», дедилар. «Йўқ», дейишди. Шунда у зот унга жаноза ўқидилар.Кейин бошқа бир жаноза келтирилди. «Эй Аллоҳнинг Расули! Унга жаноза ўқиб беринг», дейишди. У зот: «Зиммасида қарз борми?» дедилар. «Ҳа», дейишди. «Бирор нарсаси қолганми?» дедилар. «Уч динор (қолдирган)», дейишди. У зот унга жаноза ўқидилар.Кейинроқ учинчи жаноза келтирилди. «Унга жаноза ўқиб беринг», дейишди. У зот: «Бирор нарсаси қолганми?» дедилар. «Йўқ», дейишди. «Зиммасида қарз борми?» дедилар. «Уч динор», дейишди. «Биродарингизга жаноза ўқиб қўйинглар», дедилар. Шунда Абу Қатода: «Унга жаноза ўқиб беринг, эй Аллоҳнинг Расули! Қарзи менинг зиммамга бўлсин» деган эди, у зот унга жаноза ўқидилар».  عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «هَلْ تَدْرُونَ مَنْ الْمُفْلِسُ؟»، قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا يَا رَسُولَ اللَّهِ، مَنْ لَا دِرْهَمَ لَهُ، وَلَا مَتَاعَ، قَالَ: «إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي، مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصِيَامٍ وَصَلَاةٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي قَدْ شَتَمَ عِرْضَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا، وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، فَيُقْعَدُ فَيَقْتَصُّ هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يَقْضِيَ مَا عَلَيْهِ مِنْ الْخَطَايَا، أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ»Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфлис кимлигини биласизларми?» дедилар. «Муфлис – дирҳами ҳам, матоси ҳам йўқ кишидир», дейишди. У зот шундай дедилар: «Муфлис –умматимдан чиққан, Қиёмат куни рўза, намоз ва закот билан келадиган, буни обрўсига тил теккизган, бунисига эса туҳмат қилган, унисининг эса молини (ноҳақ) еган кишидир. Уни ўтирғизиб қўйишади, унинг бунинг ҳасанотидан қасос (сифатида) олиб берилади, бунга ҳам унинг ҳасанотидан олиб берилади. Агар унинг ҳасанотлари (ҳақ эгаларининг) ҳақларини олиб беришдан олдин тугаб қолса, уларнинг гуноҳларидан олиниб, унга қўшиб қўйилади. Сўнгра дўзахга ташланади». 
Имом Аҳмад ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:19 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar