Ҳалол касб масаласида

Ассалому алайкум! Аллоҳ  билиб билмай қилган гунохларимизни мағфират қилсин.
Мен рибога алоқаси бўлган ишдан ҳаром пул ортирибман. Энди бир ҳалол касб топиб ҳалол ишламоқчиман. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, яқинда бир касб топдим. Лекин шу касбни топишда мен аввалги харом пуллардан фойдаландим(йўлга, телефон оркали интернетдан касб топишда, иш берувчи билан гаплашишда).
Энди мени топган ҳалол касбдан келадиган пуллар ҳаром ҳисобланадими? Мен қандай йўл тутишим лозим? Қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Аллоҳ  сиздек илмли кишилардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Янги касбингиз ҳалол касб бўлса, ундан топганингиз ҳаром бўлмайди. Олдинги касбингиздан яъни аниқ ҳаромдан топган даромадингизни савоб умид қилмасдан муҳтожларга бериб юборасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:32 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar