Намозда аёлларнинг оёқлари ҳолат

Ассалому алайкум! Азиз қалби зиё устозлар, намозда ўтирганда(аёлларда) оёқ қай ҳолатда бўлади? Ўнг оёқнинг товони eрга тeгадими ёки тeгмаслиги кeракми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эркак саждада ҳамма аъзоларини алоҳида қилиб, қўлини қўлтиғидан ёки биқинидан, икки сонини қорнидан алоҳида қилади. Орқа қисмини юқори қилади. Билакларини ерга тўшамайди. Аёл эса ҳамма аъзоларини йиғиб қўлини биқинига, сонини қорнига ёпиштиради. Орқасини юқори қилмайди. Имкон қадар ўзини паст қилади. Икки қўлини ерга тўшайди. Қаъдад эса икки оёғини ўнг тарафига қилиб, оёқларини тикка қилмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:33 | Савол-жавоблар | 193 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar