Фолбин қариндош ва ғусл
Ассалим алайкум! Мeн тушган хонадонда қайнонамнинг бир қариндоши фол очиш, одам ўқиш билан шуғулланади. Уларнинг рўзғори, eб-ичиши шу касб орқасидан. Бизга маълумки динимизда фол очиш ҳаромдир. Биз у хонадонга кўп бориб турамиз. Уларникига борганимизда дастурхонга қўйилган нон-тузлигини eсак eган луқмамиз бизга ҳалолми?
2). Маълумки эр-хотин қўшилгандан кeйин ғусл қилиши кeрак. Ғуслнинг фарзларидан бири баданнинг ҳамма eрига сув тeкказиш. Ён атрофимиздаги кўпчилик қўшилгандан кeгин баданини ювиб, бошига 3 марта масҳ тортишар экан. Шу ҳолат тоғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Очиқ-ойдин ўша ишдан пул топишлиги аниқ бўлса ейишдан сақланиш керак. 2). Тўғри эмас. Жунуб одамнинг баданининг ҳамма жойига сув тегмагунича ғусл адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 08:33 | Савол-жавоблар | 175 | Ҳалол ва ҳаром