Ушбу китобни ўқишимиз мумкинми?
Ассалому алайкум! 1. Шайх Абу Ҳомуд Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг "40 ҳадис қудсий" деб номланган китоблари (усти сариқ) ҳақиқатан ҳам у кишига тегишлими? Китоб 2017-йилда нашр қилинган экан. Вароқлаб кўргандим, китобда асли ҳадиси қудсий бўлмаганлари ҳам бордек. Бу китобни ўқишимиз жоизми? Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳни Ислом оламида "Ҳужжатул ислом" номи билан танилганлар. Бу китоб у кишиникими ўзи? 2. Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳнинг "Қиёмат ва охират" китоблари ҳақида. Бу китобнинг пдф вариантини ўқидим, китоб ҳолатида ҳам сотувда бор экан. Китобда Набийимиз алайҳиссалом ота-оналари қайта тирилиб, Набийимиз алайҳиссаломга иймон келтирган дейилган. Бу маълумот ишончлими? Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳга нисбат берилувчи китоблар зиёуз сайтида жуда кўп. Буларни ўқиш мобайнида заиф, саҳиҳ дейилмаган бўлса ҳам ўқисак бўлаверадими? Жавобларингиз учун ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Китобни кўрмаган эканмиз.2). Ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 15:38 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳадислар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Китобни кўрмаган эканмиз.2). Ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 15:38 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳадислар