Турмушга чиққан қиз

Ассалому алайкум! Аёл киши турмушга чиққанидан кейин ҳам ота-онасини олдидаги мажбуриятлари бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Турмушга чиқмасидан олдин барча нафақа, таълим-тарбия ота-онанинг зиммасида бўлади. Турмушга чиққач уларнинг барчаси эрнинг зиммасига ўтади. Шунингдек фарзандни ота-онага қиладиган хизмат, итоаткорлиги турмушдан кейин эрнинг ҳаққига ўтади. Ота-онанинг боқувчиси бўлмаса ёки бемор бўлсалар қиздан бошқа фарзандлари бўлмаса қизнинг зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:52 | Савол-жавоблар | 180 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar