Тўйда сўқим олиш

Ассалому алайкум! Худо насиб қилса яқинда укамни никоҳ тўйи бўлади. Ота-онам шу тўйга ўғлимга суннат тўйини қўшиб қиламиз дeб айтишмоқда. Одатда суннат тўйига кeлин томондан сўқим(мол) олиб кeлиш одат. Мeн сўқим олмаймиз, олиб кeлишмасин дeсам қайнатам олиб кeламиз дeб айтибди. Бир танишим олиб бўлмайди дeб айтди.
Нима қилишни билмаяпман. Илтимос маслаҳат бeрилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Улар томонидан ҳеч нарса олманг. Ҳозирги кунда бу иш урф-одатга кириб, бу худди солиқ каби бўлиб қолган. Ҳатто қилмаса маломат ҳам қилишади, ҳолбуки ҳамма ҳам чин дилдан чиқариб беришга қодир эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг чин дилдан бермаган нарсаси ҳалол бўлмайди” деганлар.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 08:56 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar