Шарт қўйишми ёки умр савдоси?
Ассалому алайкум! Менинг 2 нафар фарзандим бор, ажрашганман. Яқинда уйимизга совчилар келишди. Ота-онам рози бўлишди-ю, куёв томонга шарт қўйилди: фарзандларимни ҳам ўз фарзандларидек қабул қилиш, загсдан ўтиш ва никоҳ. Бироқ куёв томонга бу шартларнинг 2 таси мақбул келмабди. Яъни болаларимни қабул қилиш ва загс. Бироқ бу ҳақида ўша пайтда айтмай кейин менга етказишяпди. Ҳозирда қонунларимиз қонуний никоҳдан ўтмасдан шаръий никоҳдан ўтишни тақиқлаганлиги барчага маълум. Айтингчи куёв томонининг эътирози юзасидан динимиз нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда фарзанд ҳар қандай ҳолатда ҳам отанинг фарзанди ҳисобланади. Улар балоғат ёшига етгунларигача онанинг қарамоғида бўлишлари мумкин. Сўнгра отанинг қарамоғига ўтказилади. ЗАГСдан нима мақсадда ўтмаётгани бизга номаълум. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:22 | Савол-жавоблар | 141 | Оила ва турмуш