Қариндошлик алоқасини узиш ҳақида

Ассалому алайкум! Зино орқали, товламачилик йўли билан ҳалол ишламай кун кечирадиган, қариндошлар орасида иғво-туҳмат қилиб қариндошларни ажратадиган, маишатдан, ичкиликдан қайтмайдиган қариндошим бор. Бу йўлдан қайтаришга йиллар давомида ҳаракат қилдим. Афсуски гуноҳлардан қайтмади. Улар билан алоқани узсам гунохкор бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор бўлмайсиз. Шариатимизда Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш деган нарсалар бор. Зотидан нафратланманг, мабодо бирор гуноҳ иш қилса сизни шу ишингиз учун ёмон кўраман дейишингиз керак. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 14:36 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar