Нафақа пулидан ақиқа

Ассалому алайкум! Болалар учун давлат томонидан ажратилган нафақа пулига ақиқа қилиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтаётган ўша нафақа пули кимнинг мулки эканига боғлиқ. Ақиқа боланинг моли ҳисобидан қилинмайди. Ақиқа ота ёки унинг нафақаси бўйнига тушган шахс ўзи молидан бажарадиган амалдир. Валлоҳу аълам!

19 Июл 2022, 01:20 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar