Солиҳ одам вафот этса
Ассалому алайкум! Агар тақводор одам вафот этса, унда қиёматгача хафа бўлиш, хавотир, кўрқинч бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Фуссилат” сурасида марҳамат қилади : إِنَّ الَّذِينَ قَالُوا رَبُّنَا اللَّهُ ثُمَّ اسْتَقَامُوا تَتَنَزَّلُ عَلَيْهِمُ الْمَلَائِكَةُ أَلَّا تَخَافُوا وَلَا تَحْزَنُوا وَأَبْشِرُوا بِالْجَنَّةِ الَّتِي كُنتُمْ تُوعَدُونَنَحْنُ أَوْلِيَاؤُكُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَشْتَهِي أَنفُسُكُمْ وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَدَّعُونَ نُزُلًا مِّنْ غَفُورٍ رَّحِيمٍ 30. Албатта, «Роббимиз Аллоҳ», деган, сўнгра мустақим бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар! 31. Биз дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилган нарсангиз бордир. 32. Ўта мағфиратли, ўта раҳмли Зот тарафидан зиёфат ўлароқ», (деб тушарлар). Ушбу уч оятдаги васф мўминларнинг қанчалик саодатли инсонлар эканини кўрсатади. Мўминлар аввало: «Роббимиз Аллоҳ», деб, Аллоҳ таолонинг ўзларига Робб эканини, Холиқ, Розиқ, Мудаббир ва Тарбиячи эканини тан олган зотлардир. Аллоҳга иймон келтирганларидан кейин эса «Роббимиз Аллоҳ» деган ўша сўзларида мустақим турган зотлардир. Уларнинг қалблари «Роббимиз Аллоҳ»да мустақимдир. Уларнинг ишлари «Роббимиз Аллоҳ»да мустақимдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларга алоҳида муносабатда бўлади. Кейин мўминларга кофирларга ўхшаб, инсонлару жинлардан иборат ёмон дўстлар эмас, фаришталар яқин бўлади. Сўнгра эса уларга икки дунёда ҳам хотиржам қилувчи қуйидаги хабарлар айтилади: «Албатта, «Роббимиз Аллоҳ», деган, сўнгра мустақим бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар...» Келажакда, охиратда ҳолимиз не кечар экан, деб қўрқманглар, кўнглингизга ҳеч қандай хавф келмасин. Қилиб ўтган ишларимиз натижаси қандай бўлар экан, деб ҳам маҳзун бўлманглар. Сизлар учун келажакда ҳеч қандай хавф-хатар йўқ. Қилган ишларингизнинг натижаси ҳам яхши. Чунки сиз «Роббимиз Аллоҳ», дедингиз ва ўша сўз тақозосига кўра мустақим туриб, умр кечирдингиз. «...ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар». «Роббимиз Аллоҳ», деб мустақим турганларга жаннат ваъда қилинган эди. Сиз ўша шартни амалга оширдингиз, яъни «Роббимиз Аллоҳ», дедингиз ва мустақим турдингиз. Энди ўша ваъда қилинган жаннат сизга албатта берилади, бу хушхабарни қабул қилинг. «Биз дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз». Кўнглингиз тўқ бўлсин. «Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир...» Нимани кўнглингиз тусаса, сиз учун дарҳол муҳайё қилинади. «...ва сизга унда орзу қилган нарсангиз бордир». Жаннатда сиз нимани орзу қилсангиз, ўша нарса бўлади. «Ўта мағфиратли, ўта раҳмли Зот тарафидан зиёфат ўлароқ». Бу ўта мағфиратли ва ўта раҳмли Зотдан зиёфатдир. Мазкур васф қилинган жаннат ва унинг неъматлари мағфиратли ва ўта раҳмли бўлган Аллоҳ таолонинг зиёфатидир. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 09:45 | Савол-жавоблар | 177 | Ақийда