Саждада қўллар ҳолати

Ассалому алайкум! Бошқа мазхабларда аёллар чиғоноғини саждада қўишлари мумкун эмас дейдилар. Бизи мазхабда эса қўиш керак дейилган. Бунга ҳадис бор деб эшитганман, чиғоноқ тегса ит каби  бўлади деб. Ёки бу аёлларга тегишлик эмасми? Саволмни натогри берган болсам минг бор узур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: اعْتَدِلُوا فِي السُّجُودِ، وَلَا يَبْسُطْ أَحَدُكُمْ ذِرَاعَيْهِ انْبِسَاطَ الْكَلْبِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саждада мўътадил бўлинглар. Бирортангиз ҳам тирсагини итга ўхшаб, ёймасин», дедилар». Бешовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Ит икки кафти ва чиғаноқларини ерга қўйиб ётади. Намозхон бундай қилмаслиги керак. Кафтларини қўйиб, чиғаноқларини кўтариб туриши лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُحَيْنَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم كَانَ إِذَا صَلَّى فَرَّجَ بَيْنَ يَدَيْهِ حَتَّى يَبْدُوَ بَيَاضُ إِبْطَيْهِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ إِذَا سَجَدَ جَافَى بَيْنَ يَدَيْهِ حَتَّى لَوْ أَنَّ بَهْمَةً أَرَادَتْ أَنْ تَمُرَّ تَحْتَ يَدَيْهِ مَرَّتْ Абдуллоҳ ибн Буҳайна розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, икки қўлларини очиб қўяр эдилар. Ҳатто қўлтиқларининг оқи кўринар эди». Икки шайх ривоят қилишган. Бошқа бир ривоятда: «Қачон сажда қилсалар, қўлларини бир-биридан қочирар эдилар. Ҳатто қўллари орасидан қўзичоқ ўтмоқчи бўлса, ўта олар эди», дейилган. Бу ривоятда саждада турган одам чиғаноқларини қанчалик кўтариб туриши ҳақида сўз кетмоқда. Демак, у уларни ерга ҳам, қорнига ҳам яқин қилмай, кўтариб туриши лозим. Аёллар эса бунинг аксини қиладилар, яъни чиғаноқларини кўтармайдилар, қоринларини сонларига ёпиштирадилар. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 09:57 | Савол-жавоблар | 209 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar