Турмуш қуриш борасида
Ассалому алайкум! Ёшим 21да. Нуфузли институтларнинг бирида тахсил оламан. Жуда куп жойлардан совчилар келяпти, аммо хали кунглимга утирадиган инсонни учратганим йук. Каримлошлар, якин танишлар томонидан турмуш куриш вакти келди деган маъноли гапларни охирги пайтларда куп эшитяпман. Хатто онам:»Сен утираверсанг колиб кетасан. Сендан харакат, мендан барокат дейилган» деб куп айтадиган булиб колдилар. Мана 2 йилдирки, Аллоҳга шукур намозни тўлиқ адо этяпман ва ўйлашимча, онам айтаётган гаплари нотўғри, чунки улар айтганидек «Ҳаракат қилиш» зинога киради, шундай эмасми? Шунингдек, инсоннинг тақдири туғилишидан анча олдин ҳал қилиб қўйилган бўлади-ку. Мен ҳеч қанда ҳаракат қилмасам ҳам, ризқим етиб келади-ку, тўғрими?
Илтимос, шу холатга динимиз қандай қараши ҳақида маълумот берсангизлар, бу мен учун жуда муҳим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Хулқи ва динига рози бўладиган даражадаги одамдан келса, кечиктирмаслик керак. Ҳамма томонлама мукаммалини қидириш шарт эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:43 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш