Иброҳим алайҳиссалом давридаги Каъба

Ассалому алайкум! Шайх хазратлари қаламига мансуб “Ислом тарихи” китобини мутоала қила туриб бир холат юзасидан савол туғилди: Аллоҳ субҳанаху ва таоло Иброҳим сураси 37-оятида мархамат қилишича, Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар онамиз гўдак Исмоилни ҳозирги Каъбаи муаззаманинг ўрнига қолдириб Аллоҳ таолога илтижо ила қуйидагича дуо қиладилар : «Роббимиз, хақиқатда мен ўз зурриётимни Байтул харомнинг ёнига, гиёхсиз водийга жойлаштирдим. Роббимиз, намозни тўкис адо этишлари учун. Ўзинг одамлардан баъзиларининг қалбларини уларга талпинадиган қилгин ва уларни мевалардан ризқлантиргин. Шояд, шукр қилсалар» Савол: Биламизки, Байтуллоҳни Иброхим алайҳиссалом ва ўғиллари Исмоил алайҳиссаломлар Аллоҳнинг буйруғига кўра ўша воқеадан бир неча йил ўтиб бунёд этганлар. Ундан аввал хам Байтуллоҳ бўлганми? Ояти каримадаги Байтул ҳаром нимани англатади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Пойдевори бўлган.  Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 22:45 | Савол-жавоблар | 157 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar