Насиҳатларингга муҳтожман

Ассалому алайкум! Устозлар, ин шаа Аллоҳ март ойида 20 ёшга кираман. Ҳозирда араб тилидан ҳам, Қуръондан ҳам устозларим бор. Аммо моддий тарафдан бироз қийинчилик бор (дадамнинг қарзлари бор, уй-жой масаласи…) ва луқмамни 100% ҳалол бўлишини истайман. Шу боис, ҳозирда савдо-сотиқни бошлаб юборганман. Аллоҳ таолога таваккал қилиб, бир неча ой яхшилаб ишламоқчиман. Моддий тарафимни яхшилаб олгач, бутунлай илмга шўнғимоқчиман. Ҳозирда пул топишга анча қизиқиб қолганман. Бунга қуйидаги омиллар сабаб:
1. Луқмамни 100% ҳалол бўлишини истайман.
2. Аллоҳ таолодан бошқага мухтож бўлишни истамайман.
3. Пулим бўлса, олимларга, талабаларга моддий тарафдан ёрдам қилишни хуш кўраман. Ва шунга ўхшаш анча сабаблар. Устозлар, ушбу ҳолатда қандай йўл тутай? Маълум муддатга илм олишни тўхтатиб қўйишим тўғрими? Маълум бир ойни белгилаб, шунча ойда фалонча фойда қилсам, уёғига илм билан жиддий шўғилланишни бошлайман, деб ўйлашим тўғрими? Илтимос, ушбу масалада менга маслахат беринлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Истихора қилинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:45 | Савол-жавоблар | 139 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar