Туш масаласи

Ассалому алайкум! Ҳурматли  устозлар, Аллоҳ илмингизни янада зиёда килсин ва уммат учун килган ишларингизни ажрини узи мукофотласин амин. Устоз мени бир нечта масала уйлантириб куйди! Мен хар тун ухлашдан олдин Хазрат айтганларидек оят ал курсийни ихлос, фалак, нос сураларини укиб узимга дам солиб ва Аллоҳдан яхши туш куришни ва яхшиликни беришини сураб ётаман. Саволим шундай мен Тушимда Хазратни Аллоҳ у кишидан рози булсин куп кураман, у киши менга Иймон китобидан дарс бериб турганлари ва шу китобни укишни тавсия килганлари ва яна бир канча насихатлар килганларини кураман ва унгимда шу нарсаларга амал килишга харакат киламан,Алхамдулиллох иймон китобини хам укиб урганяпман ва узтозимизни 25 дан ортик китобларини олдим илм урганиш учун, укияпман тартиб билан Аллоҳга шукр! Мени айни уйлантиргани шуки кеча куни тахорат билан ухладим одатдагидек дуолар килдим ва Аллоҳдан Мухаммад алайхис саломни куришни сурадим ва туш курдим, тушимда бир туда одамлар ичида утирган эмишман ва бир киши одам суратида келиб мен Мухаммад ман ёки Жаброилман дебди аник эслолмаяпман, хуллас мен Аллоҳ сураганимни берди деб сажда килсам халиги киши олдимга пайдо булди ва мен унга сажда килгандек булдим ва урнимдан турсам менга кандай дир бу шайтондир деган хис пайдо булди ва мен туриб газабландим, карасам халиги одамлар шам ёкиб кандайдир маросим бошлашди мен уларни маросимини бузиб чикиб кетдим ва уйгондим шу нарса мени уйлантириб куйди ва сизларга тушимни баён килишни истадим яхшиликка йуелсиндеб. Бунча узок ёзганим учун узур, жавобингиз учун раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Яхшиликка бўлсин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 10:48 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar