Хақ талаби

Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! 1987 йилдан бери ота уйда (яъни отам, онам, укам, синглим билан) 4 хонали уйда яшар эдик. 1991 йил отамиз вафот этдилар. Аҳил-иноқ вояга етдик. Мен 2000 йил оилалик, фарзандлик, касблик бўлганимда бир кун шунга тақалишини ўйлаб ўзим ҳаракат қилиб, алоҳида янги уй олиб чиқиб кетдим. Янги уйни Аллоҳ ниятимга яраша касби-коримга барака бериб ўзи насиб килди, яъни ота уйимдан кетаётганда онамдан, укамдан ва ҳоқазо хеч қандай ҳақ (ёрдам, ҳатто қарзга) сўрамадим, Аллоҳ гувоҳ бунақа ниятим ҳам йўқ эди, улар ўзлари ҳам таклиф қилишмади. Сал кейинроқ укам кўчада бировга катта қарз бўлиб қолиб, ота уйимизни сотиб юборди. Мен уйга, пулга унча муҳтож эмасман, ҳамма шароитларим, Алоҳга беҳисоб шукр — яхши. Мен ўзим аралашиб, ота уйни сотиб, қарздан қолганига онамга бошқа уй олиб беришни хоҳлаяпман, чунки маълумотларга кўра, укам онамни менинг уйимга жойлаб, қарзидан қолган пулни ўз корига ишлатиб юбормоқчи. Укамнинг айтишича, менинг ота уйимизда умуман ҳакким йўқ эмиш, шу тўғрими? Хуллас, пул укамнинг қўлида йўқ бўлиб кетмаслиги ниятида, ўзимнинг уй-жойдан муаммоим бўлмай, агар ўша ота уйдан ҳак талаб қилсам, шариатга тўғри келадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тўғри келади.

5 Май 2022, 21:18 | Савол-жавоблар | 158 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar