Азондан сўнг ўтириш

Ассалому алайкум! Ушбу ҳадисни кенгрок ёритиб берсангизлар! Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга:
«Эй Билол, қачон азон айтсанг, азонингни шошилмай, чўзиб айт. Қачон иқома айтсанг, тезлаб айт. Азонинг билан иқоманг орасида, таом еювчи таомидан, шароб ичувчи шаробидан, қистаниб қолган қазои ҳожатдан фориғ бўлгунча вақт қўй», деганлар».
Термизий ривоят қилган. Ишхонада азон айтган ва намоз вақти чиқаётган  бўлса, у ҳолатда нима қилиш керак? Кўп ёши улуғ инсонларни шошган пайтда азонни айтиб, сўнгра иқомага турганликларини кўраман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу масжидлардаги жамоат билан ўқийдиган кишиларга тегишли. Кўпчиликнинг риоясини қилингани учун. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 11:56 | Савол-жавоблар | 148 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar