Ҳаром ва наҳс
Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ таоло қилаётган ишларигиздан рози бўлсин. Фозил қориаканинг бир маърузаларида эшитиб қолдим. Инсон қилган ҳаром, Наҳс ишлари туфайли умрига зоe бўлиши мумкин экан. Яъни наҳс ўлимга олиб кeлиши ҳам мумкин экан дeб тушундим. Сизлардан илтимос шу нарсани кeнгроқ ёритиб бeрсангизлар. Наҳс ҳақида ҳам тушунтириб бeришингизни илтимос қилардим. Аввалдан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади : وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُواْ وَاتَّقَواْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاء وَالأَرْضِ وَلَكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذْنَاهُم بِمَا كَانُواْ يَكْسِبُونَ 96. Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик. Инсоният ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсонларга осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни инсон иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан. Ана ўшанда унга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир. «Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик». Бу ҳақиқатга каттаю кичик – барча инсонлар ҳар бир соҳада гувоҳ бўлишлари мумкин. Инсонлар ҳақиқий иймон ва тақво соҳиби бўлган чоғларида уларга баракотлар осмонлар ва ердан очиб қўйилганига тарих шоҳид. Шу ўринда баракот деганда, фақат озиқ-овқат, кийим-кечак ва моддий фаровонликкина кўзда тутилмаслигини ҳам эслатиб қўйишимиз лозим. Албатта, бу нарсалар ҳам баракот тизимига киради. Лекин моддапарастлар ўйлаганларидек, баракот фақат шулардагина эмас. Худди шу моддий ҳодисалар ҳақида гапирсак ҳам, иймон ва тақво баракотнинг асоси эканини исботлаш осон. Иймонли ва тақводор шахсни ҳамда иймонсиз бетавфиқ кимсани кўз олдингизга келтиринг. Баъзи ҳолларда даромади ўта чегараланган бўлишига қарамай, иймонли ва тақводор шахснинг егани ўзига ош бўлиб, бола-чақаси билан фаровон турмуш кечираётганига гувоҳ бўламиз. Иймонсиз ва бетавфиқ киши эса даромади ҳисобсиз бўлса ҳам, етказа олмай, ўзини турли ҳаром-хариш йўлларга уриб юрганини ким кўрмаган?! Худди шу ўринда айримларда «Иймон ва тақво баракотнинг асоси бўлса, нега воқеъликда мусулмонларни қашшоқлик ва ночорликда, кофирларни эса фаровонлик ва айшу ишратда кўряпмиз?» деган савол пайдо бўлиши турган гап. Аввало, мусулмонлар ҳақиқий иймон ва чинакам қуръоний тақво талабларига тўла жавоб бера олмаётирлар. Агар айрим шахсларда иймон ва тақво шартлари мужассам бўлса ҳам, иймон ва тақво талабларига жамоат шаклида жавоб бериш имкони йўқ. Мусулмонлар Аллоҳ томонидан келган ҳақ динга, Қуръонга, шариатга соҳиб бўла туриб, иймон ва Ислом ҳамда тақводан шунчалар узоқлашиб кетганларки, улар қилган ва қилаётган ишлар олдида бугунги кўраётган жафолари ҳам оз. Иккинчидан, кофирларнинг фаровон ҳолати фақат бир тарафлама, холос. Аввалги оятда зикр қилинганидек, ҳозирги давр Аллоҳ уларга ёмонлик ҳолатини яхшилик ҳолатига алмаштириб қўйган даврдир. Қолаверса, кофирлар фаровон турмуш учун омил қилиб қўйилган моддий сабабларни вужудга келтирганлар. Уларнинг иймон ва тақволари бўлмаса ҳам, ушбу моддий фаровонлик соҳасида иймонли ва тақводор шахслардан талаб қилинадиган илм, жаҳд, тиришқоқлик, қаттиқ меҳнат ва изланиш каби хислатларни касб қилиб олганлар. Қани энди, бу фаровонлик эгалари иймон келтириб, тақво қилсалар эди, мукаммал баракот ичида яшар эдилар. Аммо, афсуски, бундай қилмадилар: «Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик». Аллоҳнинг «тутиши» ўзига хос бўлиб, турлича ва турли вақтларда содир этилади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). “Китабуззуҳд”да имом Аҳмаддан бир ривоятни келтирилади : قال أحمد في كتاب الزهد : أنا الله ، إذا رضيت باركت ، وليس لبركتي منتهى ، وإذا غضبت لعنت ، ولعنتي تدرك السابع من الولد “Аллоҳ таоло : “Мен Аллоҳман, қачон рози бўлсам баракотни ёғдириб юборман. Ҳолбуки баракотимнинг чеки йўқдир. Ғазаб қилсам, лаънатлайман. Лаънатим етти пуштга етади” деганлар. Ибнул Қоййим раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Ал-Жавабул каафий” номли китобларида : “Гуноҳнинг касофатларидандир, у умрнинг баракотини, ризқнинг, амалнинг, илмнинг, тоатнинг баракасини ўчиради. Умумий қилиб айтганда у дин ва дунёнинг баракасини ўчиради. Аллоҳга осий бўлган киши умри, дини ва дунёсида барака топмайди. Ер юзидан ҳам халқнинг гуноҳи туфайли барака кетган. Аллоҳ таоло “Аъроф” сураси 96-оятида : “Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик” деб марҳамат қилган. “Жин” сураси 16-оятида : “Ва агар улар тўғри йўлдан юрсалар, албатта, Биз уларни мўл сув ила суғорамиз” деган. Албатта гуноҳи туфайли эришадиган ризқидан маҳрум бўлади. Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Жаброил алайҳиссалом қалбимга илҳом қилиб айтдики : “Бирор нафс ризқини тўла олмагунича вафот топмайди. Аллоҳга тақво қилинглар ва чиройли йўл билан талаб қилинглар. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага тоат билан эришилади. Албатта Аллоҳ таоло қалб хурсандчилиги ва роҳатни Ўзи рози бўлган иш ва иймонда қилди. Ғам андуҳни шак ва ғазабини келтирадиган ишларда қилди” деди” деганлар” деб ёзган. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:56 | Савол-жавоблар | 137 | Долзарб саволлар