Ҳашоратлар
Ассалому алайкум! Ҳурматли илм аҳли. Саволим ҳашоратлар ҳақида. Ўргимчакни ўлдирсанг 40 та гуноҳинг ювилади ёки 40 та савоб оласан, чаёни ўлдирсанг 7 та савоб, қовоқ арини ўлдирсанг 3 та савоб оласан дeган гапни кўп эшитганман. Шу гаплар тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уларни ўлдиришга рухсат бор. Лекин 40та, 7та 3та савоблари ҳақида аниқ маълумот йўқ экан. حَدَّثَنَا أَصْبَغُ قَالَ: أَخْبَرَنِي عَبْدُ اللهِ بْنُ وَهْبٍ، عَنْ يُونُسَ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ سَالِمٍ قَالَ: قَالَ عَبْدُ اللهِ بْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: قَالَتْ حَفْصَةُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «خَمْسٌ مِنَ الدَّوَابِّ لَا حَرَجَ عَلَى مَنْ قَتَلَهُنَّ الْغُرَابُ وَالْحِدَأَةُ وَالْفَأْرَةُ وَالْعَقْرَبُ وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ». طرفه: 1827 - تحفة: 15804 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: «Ҳафса деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш хил ҳайвон борки, уларни ўлдирганга гуноҳ йўқ: қарға, калхат, сичқон, чаён ва қопағон ит», дедилар». حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سُلَيْمَانَ قَالَ: حَدَّثَنِي ابْنُ وَهْبٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي يُونُسُ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عُرْوَةَ، عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «خَمْسٌ مِنَ الدَّوَابِّ كُلُّهُنَّ فَاسِقٌ، يَقْتُلُهُنَّ فِي الْحَرَمِ: الْغُرَابُ، وَالْحِدَأَةُ، وَالْعَقْرَبُ، وَالْفَأْرَةُ، وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ». طرفه: 3314 - تحفة: 16699 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бешта ҳайвон борки, уларнинг барчаси фосиқдир. (Ҳожи) уларни ҳарамда ҳам ўлдираверади: қарға, калхат, чаён, сичқон ва қопағон ит», дедилар». Изоҳ: «Фосиқ» сўзи «чегарадан чиққан», «ҳаддидан ошган» деган маъноларни англатади. Шориҳларнинг айтишича, бу ерда у икки хил маънони билдиради: ҳаддидан ошиб, одамларга зарар ва азият етказадиган жонивор; ҳарам ҳудудида ўлдирилиши тақиқланган барча жониворлардан истисно тариқасида ажраб чиққан жонивор. Ушбу икки ривоятда номи келган жонзотлар доимо зараркунандалик қилганлари учун уларнинг ёмонлигидан сақланиш мақсадида уларни ҳарамда ҳам, ҳарамдан ташқарида ҳам, эҳромдалик чоғда ҳам, эҳромда бўлмаган чоғда ҳам ўлдиришга рухсат берилган. Бу ерда «ҳарам» деганда Маккаи мукаррама шаҳри атрофида махсус чегара билан ўралган, шаҳар ва унинг атрофидаги маълум жойларни ўз ичига олган минтақа назарда тутилган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من قتل وزغة في أول ضربة فله كذا وكذا حسنة، ومن قتلها في الضربة الثانية فله كذا وكذا حسنة لدون الأولى، وإن قتلها في الضربة الثالثة فله كذا وكذا حسنة لدون الثانية. رواه مسلم أبو داود و الترمذي Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким калтакесакни бир уришда ўлдирса, у учун фалон-фалон ҳасана бор. Икки бор уришда ўлдирса, у учун аввалгидан озроқ фалон-фалон ҳасана бор. Уч бор уришда ўлдирса, у учун иккичидан озроқ фалон-фалон ҳасана бор” дедилар". Муслим , Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. عن عائشة رضي الله عنها قالت: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: من قتل وزغة محا الله عنه سبع خطيئات. رواه الطبرانى Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Ким калтакесакни ўлдирса, Аллоҳ унинг еттита хатосини ўчиради”деяётганларини эшитдим" дедилар. Табароний ривояти. Ўргимчакни ўлдирсанг 40та гуноҳинг ювилади деган гап йўқ экан. Арини ўлдириш ҳақидаги ҳадис ўта заиф экан. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 184 | Долзарб саволлар