Осийлар

Ассалому алайкум! Қуръонда кофирларни дўзахда абадий қолиши зикр қилинган. Мусулмон, лeкин бeнамоз, ароқхор, зинокор(оилали бўлса ҳам) Аллоҳга ишонади, лeкин ибодат қилмайдиган, бу дунё матоҳига алданиб қолиб гуноҳларда бардавом бўладиган осий мусулмонлар ҳам дўзаҳда абадий қоладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! حَدَّثَنَا مُوسَى، حَدَّثَنَا وُهَيْبٌ، حَدَّثَنَا عَمْرُو بْنُ يَحْيَى، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ  رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَهْلُ الْجَنَّةِ الْجَنَّةَ، وَأَهْلُ النَّارِ النَّارَ يَقُولُ اللهُ: مَنْ كَانَ فِي قَلْبِهِ مِثْقَالُ حَبَّةٍ مِنْ خَرْدَلٍ مِنْ إِيمَانٍ فَأَخْرِجُوهُ. فَيُخْرَجُونَ قَدِ امْتُحِشُوا وَعَادُوا حُمَمًا، فَيُلْقَوْنَ فِي نَهَرِ الْحَيَاةِ، فَيَنْبُتُونَ كَمَا تَنْبُتُ الْحِبَّةُ فِي حَمِيلِ السَّيْلِ - أَوْ قَالَ - حَمِيَّةِ السَّيْلِ». وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «أَلَمْ تَرَوْا أَنَّهَا تَنْبُتُ صَفْرَاءَ مُلْتَوِيَةً». أطرافه: 22، 4581، 4919، 6574، 7438، 7439 - تحفة: 4407 - 144/8 Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кирганда Аллоҳ: «Кимнинг қалбида хантал уруғичалик иймон бор бўлса, уни чиқаринглар», дейди. Улар куйиб қорайиб, кўмирга айланган ҳолда чиқариладилар. Кейин уларни ҳаёт дарёсига ташлашади. Шунда улар худди сел оқизиғидаги уруғ [ёки «сел шиддатидаги», деган] каби униб чиқишади». «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яна: «Унинг сап-сариқ бўлиб, буралиб ўсишини кўрмаганмисан?» дедилар». Изоҳ: Одатда сел оқизиб келган тош, лой, хас хашаклар ичида ўсимликларнинг уруғи ҳам бўлиб, улар сел тиниши билан бош кўтариб, буралиб-буралиб униб чиқа бошлайди. Худди шунингдек, дўзахдан чиқиб, ҳаёт дарёсига ташланган одамлар ҳам шитоб билан «униб» чиқишади. حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا غُنْدَرٌ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا إِسْحَاقَ قَالَ: سَمِعْتُ النُّعْمَانَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: «إِنَّ أَهْوَنَ أَهْلِ النَّارِ عَذَابًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ لَرَجُلٌ تُوضَعُ فِي أَخْمَصِ قَدَمَيْهِ جَمْرَةٌ يَغْلِي مِنْهَا دِمَاغُهُ». طرفه: 6562 - تحفة: 11636 Нуъмон розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қиёмат куни дўзах аҳлининг энг азоби енгили – оёғининг тагига чўғ қўйилиб, ундан мияси қайнаб турадиган кишидир», деяётганларини эшитдим». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:02 | Савол-жавоблар | 143 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar