Зулм дастурхон

Ассалому алайкум! Бизда антиқа урф-одат бор. Яъни жуда кўп оилаларда фарзанд дунёга келганда шу хонадонда тўй қилинади. Ачинарли томони тўй куёвни уйида бўлиб ўтиб куёв томон мезбон сифатида кўкрак кериб меҳмон кутиб олади. Лекин деярли барча харажатлар ҳатто қўй олиб чиқиш ҳам келин томон зиммасига юклатилади. Аксарият ҳолларда келин томон қизини кейинчалик таъна ва дашномлар остида қолиб кетишидан қўрқиб, мажбурликдан ва норози бўлиб шу харажатларни қилади. Саволим шуки шунақа антиқа «Ақиқа» тўйларга бориш ва шундай дастурхонлардан таом ейишнинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. عَنْ حَنِيفَةَ الرَّقَاشِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَا يَحِلُّ مَالُ امْرِئٍ مُسْلِمٍ إِلَّا بِطِيبِ نَفْسٍ مِنْهُ أخرجه البيهقي فى شعب الإيمان" Абу Ҳанифа Рақоший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мусулмон кишининг чин дилдан рози бўлиб бермаган молини олиш ҳалол бўлмайди”. дедилар". Байҳақий ривояти. عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ السَّاعِدِيِّ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ : " لا يَحِلُّ لامْرِئٍ أَنْ يَأْخُذَ عَصَا أَخِيهِ بَغَيْرِ طِيبِ نَفْسِهِ ، وَذَلِكَ لِشِدَّةِ مَا حَرَّمَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ مَالَ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ " Абу Ҳумайд Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирор кишига биродарининг кўнгилдан чиқариб бермаган асосини олиш ҳам ҳалол бўлмайди” дедилар". Ушбу ҳадисларга биноан мажбурликдан, гоҳида қарз олиб қилинган тўй-маъракаларни таомини ейиш ҳам ҳалол бўлмайди. Чунки бу ишни қилувчининг ўзи ҳам савобни умид қилмайди. Балки фарзандини таъна-дашном эшитиши, одамларнинг гап-сўзидан қўрққанларидан учунгина қиладилар.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:15 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar