Бахилларнинг овқати дард бўлади

Ассалому алайкум! Сахийларнинг овқати даво ва бахилларнинг овқати дард бўлади. Юқоридаги жумлани ислом.уз даги «Имом Аҳмад зиёфати» мақоласида ўқиб қолдим. Биз чeт элда ўқиймиз, чeт элда мусулмон бўлмаган профeссорлар талабаларни баъзи баъзида таомга таклиф қилиб туришади. Улар аслида бахил одамлар. Уларни таомини тарк қилиш биз учун яхшими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар улар сизларни гўштли таомга таклиф қилса, гўштини шариатга мувофиқ сўйилганлигини суриштириб билишингиз шарт. Агар шариатга мувофиқ сўйилмаган бўлса ейишингиз ҳалол бўлмайди. Агар гўштсиз таом бўлса, саҳовати жўшиб кетмаган бўлса сизларни чақирмаса керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:20 | Савол-жавоблар | 171 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar