Намозда шак

Ассалому алайкум! Устозлар, имом 4 ракъатли намозда қадаи аввалда  ўтирмади, жамоат такбир айтди, қайтиб ўтирди. Намоз сўнгида саҳф саждасини қилди ва салом бeрди! Мeн намозни қайта ўқиб қўйдим. Шу дурустми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Мухтасарнинг шарҳи “Фатҳу бобил иноя” китобида ушбу масалани келтириб, “фарздан вожибга қайтгани учун намоз бузилади” дейилган. Кўп уламолар шу гапга амал қилишади. Лекин саҳиҳ қавлга биноан намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:21 | Савол-жавоблар | 142 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar