Фоиз масаласи

Ассалому алайкум! Ман тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман, акфа эшик ва ромларини ясаш бўйича, фирма очилган, НДС тўловчиси ҳисобланаман ва солиқларни тўлаб бораман, баъзи ойларда 1 кишига, баъзи ойларда 2 кишига. Акфачилик фаолияти билан шуғулланадиган кўпгина усталар фирмалари йўқ, ёки бўлса ҳам солиқ тўлови бўйича НДС эмас, лекин улар кўплари қурувчилар билан оғзаки келишув билан ишлашади. Қурувчилар НДС тўловчиси бўлмаган акфачилар билан ишлаганда “таниш фирма топинг, НДС фактура берсин, кейин пул тўлайман ” – деб шарт қўяди. Кейин улар менга мурожаат қилади, ман солиқлар учун харажат бўлишини ва яна бошқа харажатларга кетади деб тушган суммадан 3,4,5 фоизгача чегириб кейин уларга фойдаланишлари учун ташлаб бераман. Чунки қурувчи суммани мени ҳисоб рақамимга кўчиради, мен қанча сумма тушса, иш бажардим деб шунчага фактура бераман, лекин солиқларга ва бошқа харажатларга кетадиган харажатларни айириб, суммани қолганини акфачини ўзига бераман Масалан, манга 10 000 000 тушса, 5% минус қилиб, 9 500 000 сўмни уларни ҳисобига ташлаб бераман. Қолган ана шу 500 000 дан манга солиқ ва бошқа харажатларга тахминан 300 000 – 350 000 кетади, ҳисоб рақамимга 150 000 атрофида қолади. Ана шу 150 000 менга ҳалолми? Рибо ҳисобланадими? Шуни ҳукми қандай, чунки аввал бошда харажатлар ва фирмадан фойдаланаётганингиз учун шунча йўқотасиз деб уларни огоҳлантираман ва улар рози бўлиб пулни чиқаради.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало ишнинг ичида ёлғон ва алдов аралашмагнини аниқлаб олинг, агар аралашса, жоиз бўлмайди. Энг афзали сиз бирон аҳли илмга учранг, ваколат қоидасига кўра сизга шартнома тузиб беради. Шу асосда кейин муомала қилаверасиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 11:07 | Савол-жавоблар | 181 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar