Тезак сачраса тахорат кетадими

Ассалому алайкум! 1). Танага тангадан каттароқ жойига мол тезаги тегса тахоратни янгилаш керакми? 2). Агар шунча миқдорда кийимга тегсачи шу кийимда намоз ўқиса бўладими? 3). Нисбат олинганда нажас теккан жойларни хамма жойи қўшиб хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат кетмайди. Ўша нажосатни ўзини ювиб юборилса бўлди. Кийимни ҳам ювиш керак бўлади. Ҳаммаси жамлаб ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 17:19 | Савол-жавоблар | 182 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar