Лўлилар билан қариндошлик
Ассалому алайкум! Устозлар нима учун лўлилар билан бирга бўлиш ҳаром ҳисобланади. Уларни ҳам Аллох яратганку. Саволим ноўрин бўлса узр…
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Лўлилар билан бирга бўлиш ҳаром – деган гапнинг ўзи йўқ. Улар ўзларини мусулмонман деб турса, Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти остига кирадилар. إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингизнинг ўртасини ислоҳ қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз. Ояти каримада «биродар» деб таржима қилинган сўзимиз араб тилида бирликда «ахун» калимаси билан ифода қилиниб, икки хил маънода ишлатилади. Биринчиси – ака ёки ука, яъни туғишган биродар маъносида. Иккинчиси – дўст, оғайни, яъни тутинган биродар маъносида ҳам ишлатилади. Аммо худди шу сўзнинг ўзи кўплик сийғасида келганда, маъносига қараб, икки хил шаклда келади: Биринчиси – «ихватун» бўлиб, «туғишган биродарлар» деган маънони англатади. Иккинчиси «ихвонун» бўлиб, «дўстлашган биродарлар» деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг мўъжизалигини қарангки, мўминларнинг биродарлиги ҳақида сўз кетганда, туғишган биродарлар маъносидаги «ихватун» сўзи ишлатилган ва бу билан мўминлар худди туғишган ака-укалардек эканлиги таъкидланган. «Албатта, мўминлар биродардирлар…» Дарҳақиқат, бу биродарлик дин қардошлиги бўлиб, дунёдаги барча инсоний алоқалардан устун туради. Бу биродарлик Аллоҳ учун, дину диёнат учун, Ислом-иймон учундир ва у ўзаро муҳаббат, тинчлик-омонлик ва ҳамкорлик асосига қурилган бўлади. Бу биродарликка футур етса, зудлик билан ислоҳ қилишга ўтмоқ керак. Шунинг учун ҳам оятда Аллоҳ: «…бас, икки биродарингизнинг ўртасини ислоҳ қилинг», – деб таъкидламоқда. Албатта, урушганларнинг ўртасини сулҳ қилиш осон эмас, бунда турли ҳолатлар келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун ҳам ислоҳ қилмоқчи бўлган тараф ўзига Аллоҳнинг тақвосини қурол қилиб олиши зарур. Фақат шундагина адолат билан иш тутишга муяссар бўлади. Оятнинг охиридаги амр шунинг учун келтирилган: «…ва Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз». (“Тафсири Ҳилол” китобидан “Ҳужурот” сураси 10-оят). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:57 | Савол-жавоблар | 171 | Долзарб саволлар