Футболдаги бир ҳолат қимор эмасми
Ассалому алайкум! Футболдаги бир ҳолат ҳақида сўрамоқчи эдим. Футбол ўйнаётганда ютқазган жамоа футбол майдонининг пулини тўлаб кетишга келишиб ўйнаса бўладими, қимор бўлиб қолмайдими. Агар қимор бўлса ва шунақа келишиб футбол ўйнаган бўлса нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Сизни саволингизда келганидек турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Агар шундай қилиб қўйган бўлса тавба қилиш ва ўша ютқазганларга ҳақларини қайтариб бериш керак. Валлоҳу аълам!
8 Октабр 2023, 17:17 | Савол-жавоблар | 0 | Долзарб саволлар