Эмизиш ҳақида

Ассалому алайкум! Фарзандим икки ёшдан ўтиб ҳам эмизишдан чиқа олмаяпти. Шунга икки ёшдан кeйин эмишлик нима бўлади? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلاَدَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ لِمَنْ أَرَادَ أَن يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ «Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир» ("Бақара" 233-оят) деган оятдир. Худди шу маъно Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадиси шарифларида ҳам таъкидланган. Демак, бола икки ёшидан кейин эмса, шаръий эмизиш собит бўлмайди. Онанинг сути онанинг бир бўлаги саналиб, зарурат юзасидан шариат болага унинг истеъмолига рухсат берган. Икки ёшдан кейин эмизиш ҳаром саналади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 13:02 | Савол-жавоблар | 175 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar