Бошланғич капитал
Ассалому алайкум! Бизнeсда бошланғич маблағни ножоиз иш (масалан ароқ савдоси) орқали топиб, кeйинчалик тавба қилса ва ўша маблағни ҳалол ишга йўналтириб бойиб кeтса, топилган пуллари ҳалол бўладими? Нима қилмоқ кeрак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳаром нарсанинг эвазига олган ёки ҳаром ишнинг эвазига олган масалан зино қилганлиги орқасидан ёки хоч ясагани эвазига олган молларни садақа қилиш ва ўша қилган ишидан тавба қилиши вожиб бўлади. Садақа қилиши ўша қилган ишига каффорат бўлади. Чунки у олинган эвазлар нопок ҳақ ҳисобланади ва ўзи фойдаланиши ҳам жоиз эмас. Садақа қилгани билан садақанинг савоби олинмай, шариатнинг “садақа қилиш керак” деган амрига бўйинсунганлигининг савобини олади. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 19:11 | Савол-жавоблар | 146 | Молия ва тижорат