Нимага заиф ва тўқима ҳадислар бизни мазҳабда саҳиҳ ҳукмга ўтади
Ассалому алайкум! Мен 2 та ҳадисни ҳукми ҳақида савол бермоқчиман 1) шариатда шарм йўқ дейишади лекин илм ўрганиш учун беришга мажбурман. Ушбу сайтда истимно ҳақида " Уларни қўлига никоҳланганлар дейилади ва улар Аллаҳни лаънатига учрайди " деган ҳадисни ўқидим ва ровийси санади аниқ ёзилмагани учун интернетдан қидирдим аммо барча сайтларда истимно ҳақида аниқ очий ойдин тўлиқ равшан бу ҳаром лаънатланган деган ҳадис йўқ истимно ҳақида барча ҳадислар тўқима ва заиф деган маълумотни ўқидим. Бундан ташқари битта интернетда машҳур ўзбек имоми ҳам истимно ҳақида аниқ очиқ ойдин истимно ни ҳукми унақа бунақа деган ҳадис йўқ деган гапни айтган эди . мени ҳайрон қолдириб аслида бу саволни беришга мажбур қилган сабабларда бири масалан Ўгрилик , Ғийбат каби Қуръон ҳа Ҳадисда очиқ ойдин аниқ равшан келган гуноҳлар лаънатланмаган аммо Қуръон ва Ҳадисда аниқ истимно сўзи ишлатилмай истимнонинг ҳукми мана бундай деган гап келмаган бўлсада бу гуноҳни лаънатланган деган ҳукмни берилиши албатта динимизни янада чуқур ва деталлар билан ўрганишниу тақазо қилади . савол шуки, илтимос шу сиз келтирган "истимно бу қўлига никоҳланган буларга Аллаҳнинг лаънати бўлади" деган ҳадисни кимдан ривоят қилинган саҳиҳми заифми ёки тўқимами шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз 2) " Бир маҳал намозни қолдирган 80 минг йил жаҳаннамда ёнади" деган ҳадисни ҳам ўқидим олдин намоз китобларда бу ҳадисни ўқимаганим учун батафсил маълумот олиш мақсадида интернетдан қидирдим аммо бу ҳадисни ҳам заиф ёки тўқима деган гапларни ўқидим . Мантиқан олиб қараганда ҳам масалан дейлик битта эркак 12 ёшида 14-июл куни пешин вақти маний келиб балоғатга етган бўлса шу одам дарров ғусл қилиб пешинни ўқиб намозни бошласа ва дейлик 82 ёшида 4- Ноябрда шом пайти вафот этса шу куни шомни ўқиб вафот этган десак масалан бу одам 70 йил ва қанчадир кун дейлик бир кунда 20 ракат фарз бўлса аниқ конкрет 511000 минг дан кўп ракат намоз ўқиган бўлмайдику инсонмиз барибир намозларни қазо қиламиз кеч бошлаймиз намозни ҳа ҳоказо . демак бу дегани 99% мусулмон албатта намозни қолдирган деган сабаб билан юқоридаги ҳадис бўйича камида 80 минг йил жаҳаннамда қолади деган ҳулоса келиб чиқяпди савол шуки ушбу ҳадисни ҳам кимдан ривоят қилинган саҳиҳми заифми шу ҳақда батафсил маълумот беришни иложи борми саволларим ноқулай бўлса узр сўрайман аммо мени ниятим ҳолис илм ўрганиш ва динимиз буюргандай оқни оққа қорани қорага ажратиш яъни саҳиҳ ҳадисни қўрқмасдан очиқ ойдин саҳиҳ заиф ёки тўқима ҳадисни заиф ёки тўқима деб рўй рост ҳукмини чиқариш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аслида ундай ишни фуқаҳоларимиз ҳаром деб айтганлар. Уни ҳаромлигига қуйидаги оятни далил қилганлар. وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ 5. Улар фаржларини сақловчилардир. إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ 6. Магар ўз жуфти ҳалоллари ва қўлларида мулк бўлганлардан (сақламасалар), албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاء ذَلِكَ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ 7. Ким ана шундан бошқани тиласа, бас, ана ўшалар тажовузкорлардир. (Муминун сураси).
Шариатимизда зарар келтирувчи ҳар бир нарса ҳаром деган қоида бор. Ушбу қоида асосида фуқаҳоларимиз ҳозирги кунда нос ва сигарет кабиларни ҳаромлигига фатво бермоқдалар. Худди шунингдек тиббий жиҳатдан истимноъ қилиш ҳам ўта хатарли иш эканлиги исботини топди(баъзи бир эътиборсиз докторларни гапига қаралмайди. Чунки уларни гапи олинса бир жинслиларни никоҳидаги бир қанча фойдаларини ҳам айтиб бераверадилар).
Бу ҳадиснинг заифлиги Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг замоналарида ҳам заиф эканлигига далолат қилмайди. чунки қанча-қанча ҳадислар бор, фуқаҳолар уни саҳиҳ деб далил қилганлар. Йиллар ўтиб муҳаддислар уни заифга ҳукм қилганлар. Ҳадисни заиф бўлишига уларнинг ровийлари сабаб бўлган деб айтишган. Лекин фуқаҳолар у ҳадисларни саҳиҳ деб ҳукм олган даврда, кейингилар заиф дейишига сабаб бўлган ҳадис ровийси ҳали туғилмаган эди. Яъни ҳадисни заиф бўлишига сабаб бўлган ровийси туғилмасидан олдин фуқаҳолар саҳиҳлигига иттифоқ қилиб ундан далил олишган. Бу каби ҳолатлар жуда кўп. Бу ҳақида замонамиз муҳаққиқларидан Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ “Асарул ҳадиси шариф фихтилаафил аъимматил фуқаҳо” номли китоб ёзганлар. Бу таржима қилинган тез кунларда нашрдан чиқиб қолади. Қолаверса бир ҳадисни заиф эканлиги юзга-юз бу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаганлар деган маънони билдирмайди. Тарғиб ва тарҳиб бобида уларни далил қилиш мумкин. Намозни кечиктирувчи ҳақида Аллоҳ таолонинг “Маъуун” сурасидаги “4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир” деган ояти, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Банда билан куфрни орасини ажратувчи нарса намозни тарк қилишдир” деган ҳадислари кифоя қилади. Одамлар эса бундан асло таъсирланмай қўйдилар. Воъизлар яхшиликка сабаб бўлиши учун қиссаларни келтирган пайтида биз заиф ҳадисни келтиришимиз маломат қилишга сабаб бўлмайди. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 19:22 | Савол-жавоблар | 184 | Ҳадислар