Жума номоздаги холат

Ассалому алайкум! Бугун жума номозга бордим, «Қад қоматис солах» дан кейин олдинги қаторда бўш жойларни тўлдири учун олдинга ўта бошладим(биз номоз ўқийдиган жойда бунга кўпам амал қилишмайди), бир жойга бориб тўхтаганимда ёнимда турган бир ёши улуғ отахон, «қайт жойинга ха сени» деб уришиб берди (очиқчасига), орқага қадам ташлагандим орқамдан келган одам ва бошқаларнинг сафи бузулиб кетди. Бунинг хукми нима? Ман тўғри иш қилдимми? Агар тўғри бўлса нега бу отахон хаммани олдида очиқчасига уришиб берди? Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сизу бизни илмимизни зиёда қилсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда қад-қоматни кутмасдан такбир бошлаши билан сафни текислашни бошлаш керак. қод-қоматиссолаҳ да туради деган гап ўзини билиб, аввалги сафларни савобини умид қилиб тайёр бўлиб турган зотларга тегишли эди. Ҳолат қандай бўлган билмадик, лекин масжидда ўзгани нафсониятига тегадига, дилини оғритадиган ишларни қилиш шаръан жоиз эмас. Мусулмон биродарини шундай ҳолатда кечира олиш шариатда мақталган сифатлардандир. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 173 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar