Кибр ҳақидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир киши либоси ва сочини жингалагига маҳлиё бўлиб кeтаётганда eр ютиб юборди, энди қиёматгача ютилиб ёки тушиб боради мазмунидаги ҳадисни топишга ёрдам бeрсангизлар. Ва у саҳиҳми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ. عَنْ سَالِمِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، أَنَّ أَبَاهُ حَدَّثَهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَا رَجُلٌ يَجُرُّ إِزَارَهُ، خُسِفَ بِهِ، فَهْوَ يَتَجَلَّلُ فِي الْأَرْضِ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. تَابَعَهُ يُونُسُ عَنِ الزُّهْرِيِّ Солим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинадики, отаси унга шундай сўзлаб берибди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши изорини судраб кетаётган эди, уни ер ютди. Энди у қиёмат кунигача ерга кўмилиб бораверади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

28 Апрел 2022, 19:22 | Савол-жавоблар | 168 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar