Жинларни кўрармиш
Ассалому алайкум! Бир танишим бор, кечалари ўнгида ҳар хил жинларни кўришини айтади. Ҳаттоки аниқ-тиниқ қилиб тасвирлаб ҳам берган. Жинлар уни босгани учун кечалари ухлолмай чиқади. Бир сафар урғочи шайтонни ҳам кўрганини айтди. Нимага асосланиб бундай деди билмайман. Тўқиб чиқаряпти десам ёлғон гапирадиган инсонлар тоифасидан эмас. Шундай ҳам бўлиши мумкинми? Нега бундай бўлади? Бундан қандай қутилса бўлади? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бўлиши мумкин. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг “Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва ноанъанавий даволаш каби ишларининг ҳақиқати” номли китобларини олиб ўқинг. Шундай ҳолатларга тушмаслик учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига тонгда ва тунда ўқийдиган дуоларни таълим берганлар. Валлоҳу аълам!
28 Апрел 2022, 22:40 | Савол-жавоблар | 144 | Долзарб саволлар