Закот
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар хар бир саволимга бераётган жавобларингизни ўқиб ислом динимизга бўлган мехрим ошиб бормоқда, лекин билимим камлиги учун сўнгги саволимни жавобига яхши тушунмадим. Минг бора узр сўраб сизларга яна савол жўнатяпман. Жавобда «бор маблағингизни 40дан бири” дебсизлар. Мисол учун 30милион сўм пули бор инсон шу суммадан қанчасини закотга аниқ ажратиши керак? 30млни 40га бўлиб чиққан суммани деб тушунсам жудаям кам бўляпти?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўғри тушунибсиз. Одамлар шуни ҳам беришмаяптида. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 00:08 | Савол-жавоблар | 177 | Ибодатлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Тўғри тушунибсиз. Одамлар шуни ҳам беришмаяптида. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 00:08 | Савол-жавоблар | 177 | Ибодатлар