Рақсга тушган тариқатчилар
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, шу кунларда Фасебоок сахифасида бир видео жуда кенг тарқалиб кетди. Унда бир неча эркак кишилар доира қуриб ўтириб Аллоҳниг номини зикр қилган холда хунукдан хунук харакатлар билан рақсга тушишди. Одам жуда кўп тўпланган, хаттоки тасвирчилар хам таклиф этилгани кўриниб турибди. Уларга салбий муносабатда булиб гунох килмаяпманми? Динимизда шундай холатлар кузатилганми? "Тасаввуф хакида тасаввур" китобини ўқиганимда бундай кимсалар тариқатни нотўғри талқин қилганликлари ёзилган. Шундай экан нега бу холатга индамай қараб турибмиз? Майли бир кулбада 3-4 киши йиғилиб муккасидан кетишса, адашганлар бўлар деб айтамиз. Лекин бу видеодаги ёши улуғ инсонлар худди шундай бўлиши керакдек ўзини тутишяпти, хатто тасвир олиб оммага кўрсатишганичи. Ғайридинлар: "Исломинг шуми?", "Хинд раққосларику" деган маънода фикр билдиришмоқда. Шунга ғазабим келаяпти. Шу холатга шариатимиз нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аслида нафсни тарбиялаш, руҳий тарбия, риёзат, муршид ва муридлик ҳақ. Асли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб тақалади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиммаларига юклатилган вазифалардан бири руҳий тарбия эди. У зотнинг тарбия қилган шогирдлари, яъни саҳобалари тазкиятуннафс борасида энг олий нуқтага етганлар. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Биз, яъни саҳобалар еган таомимизнинг тасбеҳ айтиб турганини эшитиб турар эдик” деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Қуръон, фиқҳ, ҳадисни таълим олган саҳобалар руҳий тарбия қилишни ҳам таълим олганлар. Бу нарса силсила орқали ҳозирги кунимизгача етиб келди ва қиёматгача давом этажак. Қуръон, ҳадис ва фиқҳни таълим беришни ўз усуллари, низоми бўлганидек руҳий тарбиянинг ҳам ўз усули бор. Бу усуллар ҳам инсонларнинг мижозига қараб турлича бўлади. Қайси иқлимга қайси усул кўпроқ фойдали бўлса шу усулдан фойдаланилади. Масалан Қуръон ёдлатишда қайсидир ўлкаларда саноқ қилиб ёдлатилса, қайсидир ўлкаларда яна бошқача усулдан фойдаланишади. Бу усуллардан кўзланган мақсад Қуръонни ёд олиш, усуллар аслий мақсад эмас. Зикрдан ҳам асл мақсад кўп зикр қилиб Аллоҳ таолога бўлган тааллуқни кучайтириш. Бу борада кимдир махфий усулни танлаган бўлса кимдир жаҳрий усулни танлаган. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирганларида икки ҳалқини кўрганлари келган. Бири илм ҳалқаси бўлса иккинчиси зикр ҳалқаси бўлган. Демак зикр ҳалқасини тузиш собит, ўша зикр ҳалқаларида инсонлар беихтиёр важд(ўзидан кетиб қолиш) содир бўлган. Саҳобаларда буни “Келинг иймонлашамиз” деб номланган. Аммо ҳозирги кундаги байт айтиб рақсга тушишлар динимизда йўқ. Ҳиндистон ва Покистон тарафларда ҳам “Баралвий” деган бир тоифа чиққан бўлиб, улар ҳам айни шу каби ишлар билан шуғулланишади. Уларни шеър айтиб чолғу чалувчиларни қавволий дейишади. Ҳумоюн подшоҳлиги даврда Саййид Иброҳим ибн Муъин деган имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг авлодларидан бўлган машҳур валиюллоҳ зод ўтган эдилар. Ҳумоюннинг даврида Деҳлида илмда ҳам ҳикматда ҳам тенг бўлган эмас. У зот гўшанишин шахс эдилар. Ҳамма вақт китоб мутоласига машғул эдилар. Самоъ(сиз келтирган видеодаги байт айтиб зикр тушувчилар) мажлиси бўлар эди. У киши бундай мажлисларни асло хуш кўрмасдилар. Шоҳ Абдулҳақ муҳаддис Деҳлавий ўзларининг “Ахборул ахёр” китобларида у зотнинг самоъ мажлисига тегишли бир воқеъасини келтирганлар. Деҳлида шайх Рукниддин ибн Абдулқуддус Гангўҳий деган зот бўлган эдилар. Саййид Иброҳим билан ҳамаср эдилар ва самоъ мажлисларига қатнашиб турар эдилар. Қутбиддин Бахтиёр Кокий раҳматуллоҳи алайҳнинг мозорлари ёнида самоъ мажлиси бўлди. Шунда шайх Рукниддин саййиб Иброҳимни ҳам ўша мажлисга таклиф қилди. Саййид Иброҳим Рукниддинни мажлисга боришдан аввал “муроқаба қилиб кўринг, изн берсалар борамиз” деб муроқаба қилишга буюрдилар. Қутбиддин Бахтиёр Кокийнинг мозорларига бориб муроқабага ўтирдилар. Қавволийлар мажлисни қиздириб, жунбушга келганларида шайх Рукниддинга Қутбиддин Бахтиёр Кокий: “Бу бадбахтлар бизнинг миямизни барбод қилмоқдалар. Ҳамма вақт бизга шундай ташвиш туғдирадилар” деганлари кашф бўлди. Келиб ҳолатни Саййид Иброҳимга айтиб берганларида у киши кулиб “Шундан кейин ҳам яна қатнашасизми” дедилар. Саййид Иброҳим раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 953-йилда вафот топганлар. Низомиддин Валий раҳматуллоҳи алайҳнинг қабристонига Амир Хусравнинг ёнига дафн қилинганлар. Биз учун устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг улар борасида айтган “Уларнинг ишлари нотўғри, ҳақиқийи тасаввуфдан бехабар кишилар” деган гаплари кифоя қилиш керак, чунки устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг ўзлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан давом этиб келаётган бутун дунё уламолари тан олган руҳий тарбия машойихларидан ижоза олганлар ва тарбия қилишга ҳам ижоза олганлар. Бутун дунё тасаввуф ташкилотининг котиби ҳам бўлганлар. Бизнинг юртдошларимизга у кишининг гапи нуқта қўювчи гап бўлиши керак. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 01:24 | Савол-жавоблар | 181 | Ибодатлар